Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

DW: Германия Ички ишлар вазири суриялик қочқинларни ватанига қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда

A A A
DW: Германия Ички ишлар вазири суриялик қочқинларни ватанига қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда

"Бизнинг асосий вазифамиз — жиноятчилар ва радикалларни имкон қадар тезроқ депортация қилишни таъминлаш. Бу вазифа Суриядаги вазият имкон берган заҳоти бажарилиши зарур", — деди Нэнси Фезер Дамашққа ташрифи чоғида.

Фезер Сурияга Австрия Ички ишлар вазири Герхард Карнер билан биргаликда ташриф буюрди. Улар Суриянинг ўтиш даври ҳукумати ички ишлар вазири Анас Хаттоб билан учрашув ўтказишни режалаштиришган. Музокаралар мавзуси — Суриядаги хавфсизлик ҳолати, мамлакатнинг янада барқарорлашуви ва суриялик қочқинларнинг ватанига қайтиш истиқболлари.

"Германия фуқаролар уруши ва Асад режимидан қочган тахминан бир миллион сурияликни қабул қилган. Иш топган, тил ўрганиб, янги ҳаёт қурганлар учун Германияда қолиш имконияти бўлиши керак. Бошқалар эса, тинчлик умиди ҳақиқатга айланганида ватанига қайтади", — дея қўшимча қилди Германия ИИВ раҳбари.

Киритилди: 23:29 27.04.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!