Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина янги қуроллар учун синов майдонига айланди

Украина янги қуроллар учун синов майдонига айланди

Халқаро ҳарбий компаниялар Украинада ўз қуролларни синовдан ўтказишни истайди, деб хабар бермоқда Reuters, Украина рақамли трансформация вазири Михаил Федоровга таяниб.

“Федоровнинг айтишича, айни дамда мудофаа компанияларидан мингга яқин ариза келиб тушган, “Украинага 50 хил технология юборилмоқда”, — дейилади хабарда.

Украина ҳукумати ёрдамида Brave1 мудофаа компанияси "Украинада синов" дастурида иштирок этиш учун 45 та халқаро компаниядан ариза қабул қилди.

2023 йилда ташкил этилган Brave1 жангга тайёр ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни тезлаштириш мақсадида ҳарбий бўлинмалар, стартаплар, инвесторлар ва назорат органларини бирлаштиради.

Ташаббус чет эл компанияларига ўз маҳсулотларини Украинанинг олдинги чизиғида синаб кўриш ёки Brave1 дан баҳолашни сўраш имконини беради, бунда ҳарбийлар синовларни ўтказиб, фикр-мулоҳаза билдиради.

Brave1 вакили DSEI Gateway порталига аризачилар орасида Австралия, Шимолий Америка, Тайван ва Буюк Британия компаниялари борлигини маълум қилди.

Июль ойи охирида Украина Бош вазири ўринбосари, рақамли трансформация вазири Михаил Федоров дастур ҳақида эълон қилганидан сўнг қизиқиш кескин ошди.

Киритилди: 22:15 27.08.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!