Ҳужжатга кўра, федерал идоралар сайловчиларни рўйхатга олиш, почта орқали овоз бериш ва сайловларни кузатиш жараёнларини янада қаттиқ назоратга олиши керак.
Фармон АҚШ фуқаролигини тасдиқлаш талабларини кучайтириш, шунингдек, сайлов натижалари сохталаштирилишига қарши қўшимча чоралар кўришни назарда тутади.
Бундан ташқари, штатлар ўз сайлов тизимини “хавфсизлаштириш” бўйича чоралар кўрмаса, федерал молиялаштиришдан маҳрум этилиши мумкин.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Трампнинг бу қарорини танқид қилиб, уни муайян аҳоли қатламлари учун овоз бериш имконини чеклашга қаратилган ҳаракат, деб баҳоламоқда.