Доналд Трамп маъмурияти Жанубий Африкадан келган оқ танли қочқинларга Қўшма Штатларга тез фурсатда мослашишларини ваъда қилмоқда. АҚШ расмийлари уларнинг қабул қилинишини Жанубий Африкада оқ танли фермерларга нисбатан содир бўлаётган эҳтимолий “геноцид” билан изоҳламоқда.
"Биз, зўравонликдан қочган ва бу ерга етиб келган ушбу одамларга фуқаролик бердик", — дея таъкидлади Қўшма Штатлар президенти.
Мутахассислар эса Трамп томонидан айтилган ва ўта ўнгчи доираларда оммалашган “оқ танлилар геноциди” тўғрисидаги назария ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлашмоқда. Жанубий Африкада жиноятчилик даражаси ростдан ҳам юқори, бу фермерларга ҳам таъсир қилади, аммо бу муаммо барча этник гуруҳларга тааллуқли.
Жорий йилнинг феврал ойида Трамп маъмурияти Жанубий Африка Республикасидаги оқ танлиларга нисбатан бўлаётган “ирқий таъқиб ва зўравонликлар” туфайли уларга қочқин мақомини беришини эълон қилган эди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Қўшма Штатлар 2025 йил давомида бундай қочқинлардан 1000 нафарини қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу қарор Трамп маъмуриятининг бошқа минтақалардан келган мигрантларга нисбатан кескин миграция сиёсатига мутлақо зид ҳисобланади.