Мазкур пакет Украинага потенциал равишда қирувчи самолётларни сотишни, уларни модернизация ва модификация қилиш хизматларини ва техник хизмат кўрсатиш учун ходимларни тайёрлашни, шунингдек, эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот воситалари, техник ҳужжатлар ва бошқа логистика элементларини ўз ичига олади.
"Бу Украина учувчиларини самарали тайёрлаш ва АҚШ билан оператив мувофиқликни ошириш орқали мамлакатнинг ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини кучайтиради", дея қайд этади DW.
Шу билан бирга, Вашингтоннинг фикрича, ушбу пакет минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанатини ўзгартирмайди.