"Дўстлик ўйинлари"да иштирок этган спортчилар Олимпиадада қатнаша олмаслиги мумкин.
Бу ҳақида Америка антидопинг агентлиги (USADA) раҳбари Трэвис Тайгерт айтиб ўтди.
"Агар сиз допинг назорат йўқ ва мамлакатимиз ёки спорт федерациямиз томонидан тан олинмаган мусобақаларда иштирок этсангиз, Олимпия ўйинларида қатнаша олмайсиз", - деди Тайгерт.
"Дўстлик ўйинлари" шу йил сентябрь ойида Москва ва Екатеринбургда ўтказилиши лозим эди. Лекин мусобақа 2025 йилга қолдирилди.