Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

“Дўстлик” чегара божхона пости вақтинча ёпилади

“Дўстлик” чегара божхона пости вақтинча ёпилади

Эртага, 6 ноябрь куни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона пости ҳаракатланувчи ташувчилар ва ҳайдовчилар учун ёпилади. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Қирғиз Республикасининг “Достук” чегара божхона постида ахборот тизимларида техник таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан мазкур постга туташ Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

“Енгил автотранспорт воситалари Андижондаги “Хонобод” чегара божхона пости орқали, юк автотранспорт воситалари эса Намангандаги “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиши мумкин. Пиёдалар эса бемалол ўтаверади”, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:42 05.11.2024. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!