Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дуровнинг ҳибсга олиниши: Тоncoin криптовалютаси нархи 20 фоизга пасайди

Дуровнинг ҳибсга олиниши: Тоncoin криптовалютаси нархи 20 фоизга пасайди

Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Тоncoin криптовалютаси нархи 20 фоизга пасайди.

Coinmarketcap маълумотларига кўра, криптовалютанинг нархи бир Тоncoin учун 5.33 долларгача арзонлашган, бу 24 августдагидан 20 фоизга кам.

Тоncoin'нинг умумий капиталлашуви 1.97 миллиард долларга тушиб кетди ва у қисқа вақтга капиталлашув бўйича энг яхши 10 криптовалюта рўйхатини тарк этди. Орадан бир оз вақт ўтгач, Тоncoin ўзини қисман тиклади. Сўнгги маълумотларга кўра, бир Тоncoin нархи 5.50 долларга етиб, криптовалюта капиталлашуви бўйича етакчи ўнликка қайтган.

Киритилди: 15:43 25.08.2024. Ўқилди: 1250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!