Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳукумати веб-сайтлари хакерлар ҳужумига учради

Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳукумати веб-сайтлари хакерлар ҳужумига учради


Телеграм асосчиси Павел Дуров Парижда ҳибсга олинганидан сўнг хакерлар Франция ҳукуматининг бир қанча веб-сайтларига ҳужум қилди. Бу ҳақда "Le Parisien" газетаси ёзмоқда.

Қайд этилишича, 25 август куни Франция давлат хизматлари сайти, Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар хавфсизлиги миллий агентлиги портали ва бошқа ресурслар киберҳужумларга учраган. Газета маълумотларига кўра, бу сайтлар кун давомида секин юкланган ва вақти-вақти билан кириш имкони бўлмаган.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассис Клеман Доминго газетага берган интервьюсида яқин келажакда бундай ҳужумлар сони ортиши мумкинлигини айтди.

Киритилди: 19:04 26.08.2024. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!