Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дуров фойдаланувчиларнинг хабарларига кириш ғоясини рад этди

 Дуров фойдаланувчиларнинг хабарларига кириш ғоясини рад этди

Telegram асосчиси Павел Дуров Франция ҳукуматининг мессенжерларда орқа эшикларни мажбурий қилиш ҳақидаги таклифларига қарши чиқди. У Telegram шифрлашни бузгандан ва инсон ҳуқуқларини поймол қилгандан кўра бозорни тарк этиши ҳақида огоҳлантирган.

Франциялик сенаторлар аввалроқ гиёҳвандликка қарши кураш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллаган эди, унда орқа эшиклар ўрнатиш талаби ҳам бор. Бироқ, Миллий Ассамблея буни рад этди.

“Агар ушбу қонун кучга кирса, Франция ўз фуқароларини шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилган дунёдаги биринчи давлатга айланади”, — деди Дуров.

Дуровнинг сўзларига кўра, 12 йил давомида Telegram шахсий ёзишмаларнинг бирортасини ҳам ошкор қилмаган. Европа Иттифоқи қонунларига кўра, компания фақат гумонланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини тақдим қилиши мумкин, лекин агар суд қарори бўлса, хабарлар мазмунини эмас.

2024 йил август ойида Павел Дуров Францияда ҳибсга олинган. У гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этганлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот бермасликда айбланган.

Шундан сўнг Тelegram ўзининг махфийлик сиёсатини янгилади. Компания эндиликда нафақат терроризм ҳолатлари, балки платформадан фойдаланиш шартларини бузувчи бошқа жиноий фаолиятга алоқадор фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Киритилди: 14:14 22.04.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!