Дунёда аҳолисининг ўртача ёши энг паст давлатлар асосан Африкада. Нигерда ўртача ёш атиги 15 деб баҳоланган. Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақасида ўртача ёш 20 ёшдан 22 ёшгача бўлса, Европанинг Косово, Албания ва Исландия аҳолисининг ўртача ёши энг паст давлатлар қаторига киради, уларда аҳолининг ўртача ёши мос равишда 32, 36 ва 38 ёшни ташкил қилади.
Аксинча, аҳолининг ўртача ёши энг баланд бўлган Япония, Италия, Испания ва Германия каби давлатларда, аҳолининг ўртача ёши 47 ёшдан 50 ёшгача бўлиб, улар меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг қисқариши билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Дунёдаги 21 та энг ёш давлатларнинг барчаси Африкада: Уганда, Ангола ва Малида ҳам ўртача ёш 16 ёшни ташкил қилади. Африкадан ташқари, яна Фаластин, Афғонистон ва Папуа-Янги Гвинея энг ёш аҳолига эга, уларда ўртача ёш 19 ёшдан 22 ёшгача.