Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бирининг номи маълум бўлди

Дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бирининг номи маълум бўлди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) Мадинани дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бири сифатида тан олди. 

Мадинага келган ЖССТ вакиллари унинг соғлом шаҳар сифатида эътироф этилиши учун барча стандартларга жавоб беришини тасдиқлади ва шаҳарга тегишли гувоҳномани тақдим этди. Шундай қилиб, Мадина ЖССТнинг “Соғлом шаҳарлар” дастури доирасида эътироф этилган аҳолиси 2 миллиондан кўп илк шаҳар бўлди. 

ArabNews нашрининг хабар бершича, ЖССТ гувоҳномасини олиш учун жами 22 та давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари, шунингдек, кўнгиллилар тайёргарлик олиб борган. 

“Соғлом шаҳарлар” дастурининг асосий мақсади шаҳарларнинг бошқарув органларида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий кун тартибида саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг устувор бўлишини таъминлашдир.

Киритилди: 14:26 25.01.2021. Ўқилди: 2574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!