Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёнинг энг гўзал 100 нафар аёли ва эркаги аниқланди. Энг соҳибжамол аёл кимлигини биласизми?

Дунёнинг энг гўзал 100 нафар аёли ва эркаги аниқланди. Энг соҳибжамол аёл кимлигини биласизми?

Учта пластик жарроҳ томонидан ташкил этилган Лос-Aнжелесдаги Top Beauty World ташкилоти сайёрамиздаги энг чиройли аёллар ва эркаклар рўйхатини тузди. Аёллар орасида турк актрисаси Ханде Эрчель биринчи ўринни эгаллади. 

"Дунёнинг энг чиройли 100 та аёли" рейтинги қуйидагича тузилди: танлов иштирокчиларнинг юзлари нисбати (50%), интернетдаги овоз бериш (30%) ва халқаро гўзаллик стандартларига мувофиқлиги (20%) каби параметрларга асосланган. Натижада туркиялик 27 ёшли Ханде Эрчель сайёрамизнинг энг гўзал аёли деб тан олинди.

Ханде ҳинд актрисаси Дипика Падукони ва модел Барбара Палвин сингари таниқли инсонларни ортда қолдирди. 

"Сайёрамизнинг энг чиройли 100 та эркаги" рўйхатида кучли учликни хитойлик драма актёри Чжан Чао (32), кореялик қўшиқчи В – Ким Таеунг (24) ва ҳинд актёри Шоҳрух Хон (55) банд этишди.

Киритилди: 15:01 25.12.2020. Ўқилди: 54416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!