Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги умумий қарз миқдори йил охиригача қанчага етиши маълум бўлди

Дунёдаги умумий қарз миқдори йил охиригача қанчага етиши маълум бўлди

2020 йил охирига келиб дунё давлатларининг умумий қарзи 277 трлн долларга ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 365 фоизига етиши мумкин. Бу ҳақда Вашингтондаги Institute of International Finance институти шарҳида маълум қилинган. 

Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари дунёдаги умумий қарз миқдорининг 2019 йил охирига нисбатан 15 трлн долларга ошишига олиб келган. 2020 йил 3-чорагида қарз миқдори рекорд даражага етган ва 272 трлн доллардан кўпроқни ташкил қилган. 

“Пандемияга қарши кураш бўйича молиявий чоралар давом этаётгани сабабли 2020 йил охиригача дунёдаги умумий қарз миқдори 277 трлн долларга етишини кутмоқдамиз”, деб айтилган шарҳда.

2020 йил дунёда молиявий сектордан ташқаридаги қарз миқдори 210 трлн долларга етади. 2019 йилда ушбу кўрсаткич 194 трлн долларни ташкил қилган. Бундан ташқари, жорий йилда ривожланаётган давлатлар қарзи миқдори улар умумий ялпи ички маҳсулотининг 210 фоизига яқинлашмоқда. 2019 йилда ушбу кўрсаткич умумий ЯИМнинг 185 фоизини ташкил қилган.

“Даромадларнинг кескин пасайиши қарздорлик бўйича харажатлар камлигига қарамай, ривожланаётган давлатлар ҳукуматларига қарзга хизмат кўрсатишни қийинроққа айлантирди”, деб таъкидлаб ўтилган шарҳда.

Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, жорий йилда жаҳон иқтисодиётида 4,4 фоизлик пасайиш қайд қилинади, бироқ у 2021 йилда тикланади ва 5,2 фоизга ўсади.

Киритилди: 09:32 20.11.2020. Ўқилди: 2324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!