Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёдаги энг турбулент ҳаво йўналиши номи аниқланди

Дунёдаги энг турбулент ҳаво йўналиши номи аниқланди

Turbli маълумотларига кўра, бу Мендосадан Сантьягога парвоз бўлган.

Turbli рейтингига кўра, Мендоcадан (Аргентина) Сантьягога (Чили) парвоз дунёдаги энг турбулент ҳаво йўналиши деб топилди.

Дунёнинг 550 та энг йирик аэропортларини боғловчи 10 мингга яқин йўналиш баҳоланди. Турбулентлик даражаси гирдобнинг тарқалиш тезлиги (EDR) билан ўлчанди ва қуйидагича таснифланди: енгил (0-20), ўртача (20-40), оғир (40-60), оғир (60-80), экстремал (80-100).

Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган Мендоса-Сантьяго ҳаво йўналишидаги турбулентлик (196 км) 24,684 ни ташкил этади.

Иккинчи ўринни Кордоба (Аргентина) – Сантьяго (Чили) рейси эгаллади.

Учинчи ўринда Мендоса (Аргентина) - Сальта (Аргентина) йўналиши бўлди.

Шундай қилиб, дунёдаги энг турбулент ҳаво йўлларининг 3 талигига Жанубий Америкадан парвозлар киради.

Киритилди: 16:52 14.01.2025. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!