Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дунёдаги энг қиммат яшил тош сотилди

Дунёдаги энг қиммат яшил тош сотилди

Садриддин Оға Хон III-нинг Cartier зумради аукционда сотилиб, янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда sunlight тақинчоқлари энциклопедияси хабар берди.

Олмос билан безатилган яшил тош рекорд миқдорда 9 миллион долларга сотиб олинди.

“Шундай қилиб, бу зумрад дунёдаги энг қиммат яшил тошга айланди”, — дейилади хабарда.

1960 йилда Садриддин Оға Хон ўз келини Нина Шейла Диарага Cartier тақинчоқларини буюртма қилди. Унинг илтимосига кўра, брошь 37 каратли зумрад билан безатилган.

1969 йилда Диара ҳайвонларга ёрдам бериш учун зумрадни ким ошди савдосига қўйди. Уни француз заргарлик компанияси Van Cleef & Arpels 580 минг Швейцария франкига сотиб олди.

Бир неча йил ўтгач, бу тош "Олмослар қироли" лақабли Гарри Уинстоннинг қўлига ўтди. У ундан маржон ясади ва 2024 йилнинг ноябрида Садриддин Оға Хон совғаси яна кимошди савдосида пайдо бўлди.

Киритилди: 21:02 17.11.2024. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!