Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дунёдаги энг қиммат танга аукционга чиқарилади

A A A
Дунёдаги энг қиммат танга аукционга чиқарилади

2013 йилда у 10 миллион долларга сотилган ва янги рекорд ўрнатиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда CNN. 

Тангада қадимий юнон маъбудаларига ўхшаш, сочлари елкасига тушиб турган эркин аёл тасвирланган. Катта эҳтимол билан у АҚШнинг собиқ Президенти Жорж Вашингтонга тегишли бўлган.

Ушбу тангалардан жами 1758 донаси муомалага чиқарилган бўлиб, уларнинг тахминан 130 таси бизгача етиб келган. 

Улар кенг оммага мўлжалланмаган, фақатгина, Конгресс аъзолари ва АҚШнинг фахрий фуқароларига тарқатилган. 

Англия ва Америка ўртасидаги урушдан кейин қимматбаҳо металларнинг захиралари заифлашган ва бундай пулларнинг чиқарилиши ёш мустақил мамлакат ҳокимиятини сақлаб қолишга қаратилган мақсад бўлган.

Киритилди: 15:20 05.09.2020. Ўқилди: 2835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда