Норвегиялик олимлар пирахан халқининг тилини ўрганишни энг мураккаб тил деб топишди. Бу халқ Бразилиянинг Амазонка жунглиларида яшайди.
Осло университети олимлари бу қабила ўз нутқида гаплашиш учун жуда кўп ҳуштаксимон товушлардан фойдаланишини маълум қилди. Бундан ташқари, бу тилда ундош товушлар жуда кўп. Қабила аъзолари муайян товушлар тўпламини ҳуштак чалиш орқали ифодалаб суҳбатлашади. Бу қабила аъзолари катта масофалардан туриб ҳам гаплаша олади, чунки ҳуштак оддий нутқдан баландроқ эшитилади.
Пирахан тилида рақамлар ва рангларни ифодалаш учун сўзлар йўқ. Улар кичик сонларни бармоқларида кўрсатишади, савдо-сотиқда эса маҳсулот айирбошлаш устунлик қилади. Пираханлар бирор рангни ифодалаш учун шу рангдаги нарсалар ҳақида гапиришади. Ушбу тилда феъллар замонларга эга эмас.
ОАВ маълум қилишича, бу тилда 350 га яқин одам гаплашади. Бу тилнинг яна бир антиқа томони шундаки, аёллар эркаклардан кўра камроқ ундошлардан фойдаланади.
Manba: lenta.ru