Жанубий Кореянинг Samsung C&T компанияси Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда 118 қаватли осмонўпар бинони фойдаланишга топширди.
Merdeka 118 деб номланган янги бино 2024 йил январ ҳолатига дунё рейтингида иккинчи энг баланд бино ҳисобланади. Биринчиси Дубайда жойлашган Бурж Халифа минорасидир (828 метр).
Янги осмонўпар бинонинг баландлиги 679 метрга етади. Унинг майдони 674 минг квадрат метрга яқин. Бинода меҳмонхона, офислар, шунингдек, савдо маркази жойлашган.
Merdeka 118 қурилиши ушбу соҳада жаҳон етакчиси Samsung C&T мақомини тасдиқлайди. Компания аввалроқ Малайзияда бир нечта осмонўпар биноларни, жумладан, яқин вақтгача мамлакатдаги энг баланд бўлган Petronas эгизак минораларини қурган.