Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг арзон шаҳарлар: Тошкент нечанчи ўринда?

A A A
Дунёдаги энг арзон шаҳарлар: Тошкент нечанчи ўринда?

Тошкент энг арзон шаҳарлар рейтингига киритилди. Бу ҳақда Mercer компанияси томонидан тайёрланган таҳлилий материалида айтилган.

"Ўзбекистон пойтахти 206-ўринда", - дейилади ахборотда.

Ундан кейин Бишкек, Виндхук ва Тунис жойлашган. Компания рейтинггига кўра, энг қиммат ҳаёт Гонконг, Ашхобод, Цюрих, Сингапур ва Токиода.

Рейтинг дунёнинг турли шаҳарларида товарлар ва хизматлар, шу жумладан ижара уйи, озиқ-овқат, кийим-кечак, транспорт, дам олишни ҳисобга олган ҳолда тузилган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Numbeo статистика ресурси мутахассислари дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингини тузишганди. Рўйхатга жами 440 шаҳар киритилган. Дастлабки беш қатор Швейцария шаҳарлари: Цюрих, Базел, Лозанна, Женева ва Берн.

Қирғизистон пойтахти Бишкек 410-ўринни эгаллаган, Тошкент эса 413-ўринда жойлашганди.

Киритилди: 16:00 10.06.2020. Ўқилди: 4475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар