Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботга кўра, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган.
Бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Филиппин ва Покистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистонда туберкулёзни даволаш самарадорлиги кейинги йилларда 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг хасталикни тугатиш стратегияси мақсадларига мосдир