Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дунёда коронавирус: Касалланганлар сони 4,5 миллиондан ошди

A A A
Дунёда коронавирус: Касалланганлар сони 4,5 миллиондан ошди

Жонс Ҳопкинс университети тақдим қилган статистик маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони 4,5 миллиондан ошган, 304,8 минг киши COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШда кузатилган. Мамлакатда 1 миллион 427 минг кишида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган, 86,3 минг нафар бемор касаллик оқибатида вафот этган.

2-ўриндаги Россияда 262,8 минг киши  коронавирусга чалинган. Учинчи ўринда Буюк Британия бормоқда, қиролликда 238 минг киши COVID-19ни юқтириб олган.

4 май куни коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйича 3,5 миллиондан ошгани маълум қилинган эди. Вирусни юқтириб олганлар сони 10 кун ичида қарийб 1 миллионга кўпайган. 

Университет статистик маълумотлари бўйича бутун дунёда касалланиш ҳолатлари сони кескин ўсиб бормоқда, ўлимлар бўйича кўрсаткич эса аксинча сустлашган.

Коронавирус тарқала бошлаганидан бери ўтган давр мобайнида 1,6 миллион киши инфекциядан тўлиқ тузалган.

Киритилди: 09:09 16.05.2020. Ўқилди: 1927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!