Трансплантацияда юрак кислородга тўйинган қонни узлуксиз ҳайдаган. Анъанавий юрак кўчириб ўтказиш эса совуқда сақлаш усулига таянади. Бунда аъзога қон оқими тўхтайди, шу сабабли кислородсиз қолган юрак мушакларига зарар етиши мумкин.
Тайван жарроҳлари бунинг олдини олиш учун махсус тизимни ишлаб чиққан. У ҳаётни таъминлашнинг портатив аппарати сифатида ишлайди. Кислород билан тўйинган қон донорнинг юрагига етказиб берилади, яъни танаффус ва совуқ сақлашсиз.