Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дунёда ички кўчирилганларнинг рекорд сони қайд этилди

Дунёда ички кўчирилганларнинг рекорд сони қайд этилди

🌟Судан, Конго, Фаластин ва бошқа мамлакатлардаги можаролар ва зўравонликлар ўтган йил охирига келиб кўчирилганларнинг умумий сони рекорд даражадаги 75,9 миллион кишига етди, дейилади Ички кўчиш мониторинги маркази ҳисоботида (IDMC).

👉Ҳисоботга кўра, ички кўчирилганларнинг 46 фоизи Саҳрои Кабирдан жанубий Африкада бўлган ва 2023 йилда Суданда 6 миллион киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Бу 2022 йилда 16,9 миллион киши ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган Украинадан кейин бир мамлакатда кўчирилганларнинг энг кўп сонидир. 2023 йил охирида Суданда кўчирилганларнинг умумий сони 9,1 миллионни ташкил этди.
Ғазо секторида ИДМC ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилнинг сўнгги уч ойида 3,4 миллион киши бошқа жойга кўчирилган. Бу йил давомида бутун дунё бўйлаб можаролар билан боғлиқ кўчишларнинг 17 фоизига тўғри келади.

Киритилди: 18:04 15.05.2024. Ўқилди: 1167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!