Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёда алюминий нархи ошди

Дунёда алюминий нархи ошди

Дунёда алюминий нархи тўрт йил ичидаги энг юқори даражага кўтарилди, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ Investing порталига таяниб.

Лондон металл биржаси (LME) савдолари давомида алюминий фьючерслари 2,8% га ўсиб, 1 тонна учун 3544 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йил апрелидан бери биринчи марта қайд этилди.

Кейин нарх бироз пасайди. Сўнгги маълумотларга кўра, 1 тонна алюминий 3387 долларга ёки 1,1% га пасайди.

Ўтган ҳафта алюминий нархи тахминан 10% га ошди, бу сўнгги уч йилдаги энг катта ҳафталик ўсишни кўрсатади. Мутахассислар бу динамикани Яқин Шарқ мамлакатларидан етказиб беришдаги мумкин бўлган узилишлар билан изоҳлади. Бу мамлакатлар глобал алюминий ишлаб чиқаришнинг тахминан 9% ни таъминлайди.

Бундан ташқари, Қатар ва Баҳрайндаги иккита алюминий заводи минтақадаги қуролли можаро туфайли етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлди.

Shuohe Asset Management Co. компаниясининг эксперти Гао Инь узоқ давом этган можаро алюминий етказиб беришга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, истеъмолчилар юзага келиши мумкин бўлган узилишларга тайёргарлик кўриш мақсадида металл захираларини кўпайтиришни бошладилар.

Киритилди: Бугун 14:00. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!