Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Дунё улкан ўзгаришларни бошдан кечирмоқда – Норов

A A A
Дунё улкан ўзгаришларни бошдан кечирмоқда – Норов

Бугун дунё улкан ўзгаришларни бошдан кечирмоқда, жадал ривожланиш ва глобал янгиланишлар даврига қадам қўймоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Халқ дипломатияси форуми давомида маълум қилди.

Норовнинг сўзларига кўра, бундай шароитда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) “Шанхай руҳи”нинг ўзига хос тамойилларига таянган ҳолда халқаро ҳуқуқ, кўп томонлама ва ажралмас хавфсизликка асосланган кўп марказли дунё тартибини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон сўнгги вақтларда минтақа давлатлари билан ишончли муносабатлар ва очиқ мулоқотни мустаҳкамлади. Долзарб икки томонлама ва минтақавий масалаларнинг аксарият қисмини ишонч ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этиш бўйича ўзаро англашувга эришилди.

Киритилди: 17:48 11.05.2022. Ўқилди: 2806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!