Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Дунё гўзали" Айшвария Рай «Панама архиви» иши юзасидан тергов қилинади

"Дунё гўзали" Айшвария Рай «Панама архиви» иши юзасидан тергов қилинади

Ҳиндистонлик актриса Айшвария Рай Баччан офшор аккаунтлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган "Панама ҳужжатлари" юзасидан сўроққа чақирилди, деб ёзади The Indian Express. Ҳозирча актрисага расман айблов қўйилмаган.

Маълумотларга қараганда, 2005 йилда Баччанлар оиласи Британиянинг Виргин оролида Amic Partners Limited номли офшор компанияга асос солган. Компания орадан 3 йил ўтибгина ёпилган. Қайд қилинишича, актриса хориж валютасидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни бузганлик айблови билан сўроқ қилинмоқда. Аммо ҳали расмий айблов эълон қилинмаган.

11,5 миллион Панама ҳужжатларидан камида 12 мингтаси Ҳиндистон фуқароларига тегишли. Рўйхатда Айшвария Рай Баччандан ташқари унинг қайнотаси, актёр Амитабҳ Баччан ҳам бор.

Киритилди: 12:19 22.12.2021. Ўқилди: 3829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!