Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дунё бўйлаб туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда. Смартфонлар ва интернет демографик инқироз сабабчиси(ми)?

Дунё бўйлаб туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда. Смартфонлар ва интернет демографик инқироз сабабчиси(ми)?

Дунё бўйлаб туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда — Financial Times.

Аҳоли сонини барқарор сақлаб туриш учун бир аёлга ўртача 2,1 нафар фарзанд тўғри келиши керак. Бироқ Financial Times ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги 195 давлатнинг учдан икки қисмидан кўпроғида туғилиш даражаси ушбу кўрсаткичдан пастга тушган.

Айниқса, ривожланаётган мамлакатларда туғилишнинг кескин камайиши янги демографик тенденцияга айланмоқда. Масалан, Таиландда бу кўрсаткич 0,78 нафаргача тушган. Агар ушбу тенденция сақланиб қолса, мамлакат аҳолиси келгуси аср давомида кескин қисқариши мумкин. Мексикада эса сўнгги 25 йилда туғилиш даражаси икки баравар камайиб, 2024 йилда бир аёлга 1,2 нафар фарзандни ташкил этган. Шу каби ҳолатлар Африканинг йирик шаҳарларида ҳам кузатилмоқда.

Экономист Хесус Фернандес-Вильяверде демографик пасайиш вақтинчалик ҳолат эмас, балки бир неча авлод давом этиши мумкин бўлган жараён эканини таъкидлаган. Унинг фикрича, дунё аҳолиси 2050-йилларда ўз чўққисига етиши, шундан кейин эса камайишни бошлаши мумкин.

Муаммонинг яна бир жиҳати — айрим давлатлар иқтисодий жиҳатдан бойишга улгурмасдан қариб бормоқда. Мексика ва Таиланд каби мамлакатлар аҳолининг қариши билан боғлиқ харажатларни кўтаришига тўғри келади, бироқ уларда Германия ёки Япония каби давлатлардаги даражада иқтисодий захиралар мавжуд эмас.

Тадқиқотчилар туғилишнинг пасайишига бир қатор омиллар таъсир қилаётганини қайд этмоқда. АҚШдаги Цинциннати университети тадқиқотига кўра, смартфонлар ва интернетдан кенг фойдаланиш ҳам омиллардан бири бўлиши мумкин. Ёшлар интернетда кўпроқ вақт ўтказиб, бир-бири билан юз, иқтисодий инқирозлар, уй-жой нархларининг юқорилиги ва уй-жой етишмаслиги ҳам одамларни фарзандли бўлишни кечиктиришга ёки камроқ фарзандма-юз мулоқот қилишга камроқ вақт ажратмоқда.

Бундан ташқари, иқтисодий инқирозлар, уй-жой нархларининг юқорилиги ва уй-жой етишмаслиги ҳам одамларни фарзандли бўлишни кечиктиришга ёки камроқ фарзанд кўришга ундаётган омиллар сифатида кўрсатилмоқда.

Киритилди: 15:55 03.10.2026. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!