Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дуч келган жойга чиқинди ташламанг! 412 минг сўм жарима тўлайсиз!

Дуч келган жойга чиқинди ташламанг! 412 минг сўм жарима тўлайсиз!

2025 йил 1 августдан экологик ҳуқуқбузарликлар учун янги жарималар жорий этилади. Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 412 000 сўм этиб белгиланди. Шу сабабли жарималар миқдори ҳам ошади:

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш — 1 БҲМ = 412 000 сўм

Ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ёқиб тутатиб атмосфера ҳавосини ифлослантириш —
1 БҲМ = 412000 сўм

Анғиз,хазон ва шох шаббаларни ёки ўсимликларнинг қолдиқларини ёқиб юбориш — 3 БҲМ = 1 236 000 сўм

Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш — 3 БҲМ = 1 236 000 сўм

Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш — 25 БҲМ = 10 300 000 сўм

Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик — 10 БҲМ = 4 120 000 сўм

Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш — 20 БҲМ = 8 240 000 сўм.

Киритилди: 07:12 29.07.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!