Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дубайда ниқобни нотўғри таққанлар ҳам жаримага тортиляпти

A A A
Дубайда ниқобни нотўғри таққанлар ҳам жаримага тортиляпти

Дубай полицияси нафақат жамоат жойларида ҳимоя ниқоби тақмаганларни, балки ниқобни нотўғри таққанларни ҳам жаримага торта бошлади, дея ёзади IslamToday нашри. 

Жарима ҳам кам эмас – минг дирҳам, бу қарийб 273 долларга тўғри келади. Маҳаллий мутахассислар ҳимоя ниқоби тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш коронавирус профилактикасида асосий чоралар эканини таъкидламоқда. Бу қоидаларга барча жамоат жойларида риоя этиши зарур. 

Дубай полициясининг билдиришича, баъзилар ҳимоя ниқоби билан бурун ва оғзини ёпиш ўрнига уни оғзига ёки иягига, ҳатто бўйнига тушириб олишаётгани учун ҳам шундай чора кўришга мажбур бўлишган. 

Киритилди: 07:27 16.05.2020. Ўқилди: 2088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!