Дубайнинг Dubai Gold District савдо ҳудудида 24 каратли олтиндан йўлак барпо этилади. У дунёдаги биринчи олтин йўлак бўлиши кутилмоқда.
Emirates 24/7 портали хабар беришича, бу ҳақда ҳудуднинг тижорат йўналиши бўйича катта директори Рашид Ал-Ҳармууди маълум қилган.
Маълумотларга кўра, йўлак 2026 йил охирига қадар қуриб битказилади ва Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрувчи меҳмонлар учун очиқ бўлади.
Ал-Ҳармуудининг таъкидлашича, мазкур лойиҳа Дубайнинг сайёҳлик маскани ва жаҳон олтин савдоси маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бундан ташқари, ушбу ҳудудда Яқин Шарқдаги олтин ва заргарлик буюмлари савдосига бағишланган энг йирик кўргазма ҳам ташкил этилади.