Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дубай шоколади ҳаёт учун хавфлими?

Дубай шоколади ҳаёт учун хавфлими?

"Fix dessert chocolatier" савдо бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулоти устидан назорат тадбири амалга оширилди ва унда инсон саломатлиги учун хавфли бактериялар аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, инспекция томонидан “Eco бозор”нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан назорат хариди амалга оширилган.Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида “ЎзТест” ДМ синов лабораториясига топширилган.

Баённома натижаларига кўра, қуйидаги номувофиқликлар аниқланган:

Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;

Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Салмонелла 25 г” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган;

Бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Хусусан, УзТР.490-022:2017-сонли “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентнинг тегишли бандлари талаблари бузилган.

Киритилди: 15:03 25.04.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!