Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

“Дориан” тўфони ўта хавфли тоифага ўтди ва АҚШга қараб ҳаракатланмоқда

“Дориан” тўфони ўта хавфли тоифага ўтди ва АҚШга қараб ҳаракатланмоқда

Атлантика океанидаги “Дориан” тўфони тўртинчи, ўта хавфли тоифага ўтди, тўфон марказидаги шамол тезлиги соатига 215 километрни ташкил қилмоқда, дея хабар беради АҚШнинг тўфонларни назорат қилиш Миллий маркази.

Айни вақтда “Дориан” Флориданинг Вест - Палм Бич шаҳридан тахминан 925 километр узоқликда жойлашган. Мутахассислар тўфон ярим оролга душанба куни етиб келишини, унгача эса Багама оролларини забт этишини тахмин қилишмоқда. Тўфон улар томонга қараб соатига 17 километр тезлик билан ҳаракатланмоқда.

“Дориан” – ушбу мавсумдаги тўртинчи тўфон. Олдинги учта тўфондан фақат “Барри” одамлар орасидаги ўлимга сабаб бўлди – бир киши ҳалок бўлди. Ўтган мавсумда Флоридада иккита, “Гордон” ва “Майкл” номли тўфон кузатилган эди, оқибатда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлишган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп, “Дориан” мамлакат тарихидаги энг йирик тўфонлардан бири бўлиши мумкин, деб таъкидлади.

Киритилди: 21:16 31.08.2019. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!