Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Доналд Трамп Венесуэла вақтинчалик президенти Делси Родригес билан илк марта телефон орқали мулоқот қилди

Доналд Трамп Венесуэла вақтинчалик президенти Делси Родригес билан илк марта телефон орқали мулоқот қилди

Бу ҳақда АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Венесуэлани барқарорлаштириш ва тиклаш жараёнида қўллаб-қувватлаш бўйича катта ютуқларга эришяпмиз. Биз кўплаб масалаларни, жумладан нефт, фойдали қазилмалар, савдо ва, албатта, миллий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдик", —деб ёзди Трамп.

Шунингдек, Трамп Родригес билан телефон орқали мулоқотни "жуда яхши" деб атади.

Делси Родригес эса суҳбатда мамлакатлар ўртасидаги “ҳал этилмаган масалалар” ҳам муҳокама қилинганини, телефон мулоқоти узоқ, самарали ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтганини билдирди.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!