АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп 25-август, сешанба куни Республикачилар партиясининг миллий съездида нутқ сўзлар экан, турмуш ўртоғи ва амалдаги Америка етакчиси Дональд Трампнинг ҳеч қачон ўзининг ҳақиқий фикрларини яширмаслигини, зеро, у самимий ва ўз ватанини севишини маълум қилган ҳолда америкаликлар ўз президенти томонидан мутлақо ҳалолликка лойиқ эканлигини таъкидлади.
Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Биринчи хоним жонли аудитория олдида Оқ уйга мурожаат қилди. Йиғилганлар орасида давлат раҳбарининг ўзи ҳам бор эди.
“Сиз буни хоҳлайсизми-йўқми, аммо ҳар доим унинг фикрларини билиб олишингиз мумкин. Чунки у ўз ватанини ва халқини севадиган, унинг яхшиланишини кўришни истайдиган самимий инсондир", деди Трамп хоним турмуш ўртоғи АҚШ учун энг яхши танлов эканлигини қўшимча қилар экан.