Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Доналд Трамп миллиардер Илон Маск билан жума куни матбуот анжумани ўтказишини маълум қилди

A A A
Доналд Трамп миллиардер Илон Маск билан жума куни матбуот анжумани ўтказишини маълум қилди

Аввалроқ Маск АҚШ маъмуриятидаги ваколат муддати тугаётганини айтган ва Трампга миннатдорчилик билдирган эди.

"Жума куни соат 13:30да (Тошкент вақти билан соат 22:30да) Оқ уйдаги Овал кабинетда Илон Маск билан матбуот анжумани ўтказаман. Бу унинг сўнгги куни бўлади, аммо у доимо биз билан бўлади ва бизга ёрдам беришда давом этади. Илон — ҳайратланарли даражадаги инсон! Эртага Оқ уйда кўришамиз", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ, Миллиардер ва АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ўзининг маъмуриятдаги ваколати муддати тугаётганини эълон қилди ва президент Доналд Трампга миннатдорчилик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 10:41 30.05.2025. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!