Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Доналд Трамп Маямида бўлиб ўтган UFC жангларини бевосита октагон қаршисида томоша қилди — Bild

Доналд Трамп Маямида бўлиб ўтган UFC жангларини бевосита октагон қаршисида томоша қилди — Bild

12 апрел оқшомида бўлиб ўтган жангни томоша қилишда Қўшма Штатлар президентига унинг набиралари Кай, Доналд Ж. Трамп III ва Тристан, шунингдек, UFC президенти Дана Уайт, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Илон Маск ҳам ҳамроҳлик қилди.

Трамп австралиялик Александр Волкановски ва бразилиялик Диего Лопес ўртасидаги ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангини томоша қилди.

Доналд Трамп узоқ йиллардан бери UFC билан яқин алоқада бўлиб келган ва доимий равишда унинг тадбирларида иштирок этиб келади. Ўз навбатида, UFC раҳбари Дана Уайт АҚШ президентининг ашаддий тарафдори ҳисобланади. 2000-йиллар бошида Трамп Атлантик-Ситидаги Таj Mahal казиносида жанглар ташкил қилган. Ўша пайтда республикачи сенатор Жон Маккейн ушбу спорт турини тақиқлашга уринаётган эди.

Киритилди: 19:57 13.04.2025. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!