“Fox News” телеканалининг хабар беришича, ўтган ҳафта АҚШ сайланган президенти Канада бош вазири Жастин Трюдога агар Оттава АҚШга Канада чегараси орқали ноқонуний муҳожирлар оқими билан боғлиқ вазиятни тубдан ўзгартира олмаса, шунингдек, ҳозирда 100 миллиард долларга яқин бўлган савдо камомадини камайтира олмаса, ўзининг инаугурацияси куни, 2025 йил 20 январда барча Канада товарларига 25% импорт божларини жорий этишини айтган.
Бунга жавобан Трюдо бундай чоралар Канада иқтисодини ўлдиришини таъкидлаган. Бунга Трамп Канада, эҳтимол, АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкин, деб жавоб берган. Телеканалнинг таъкидлашича, бу ибора Канада Бош вазирининг асабий кулгисига сабаб бўлган.