Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Дональд Трамп — аҳмоқ. Унинг битта истеъдоди бор: эътиборни ўзига қаратиш"

"Дональд Трамп — аҳмоқ. Унинг битта истеъдоди бор: эътиборни ўзига қаратиш"

Абдул Эл-Сайед комик Ҳасан Минҳожнинг подкастида Дональд Трамп, вице-президент Жей Ди Венс ва уларнинг сиёсий услуби ҳақида кескин фикрлар билдирган:

«Бугун биз Оқ уйдаги энг аҳмоқ одамлар томонидан тазйиққа учраяпмиз. Дональд Трамп — аҳмоқ. Унинг битта истеъдоди бор: эътиборни ўзига қаратиш.

Трампнинг доимий эътибор марказида бўлишга интилиши болаликда отасидан етарлича эътибор олмагани билан боғлиқ. Трамп бой оилада ўсган ва имтиёзлардан фойдаланган ҳолда, эътибор қозониш учун буллинг — бошқаларни қўрқитиш ва камситиш усулидан фойдаланишни ўрганган.

Жей Ди Венс ақлли инсон, аммо унинг мустақил қадриятлари ва самимийлиги йўқ. Венс ўзидан кучлироқ одамга ёқиш ва унинг топшириқларини бажаришга ҳаракат қилади. Пит Хегсет Трамп атрофидаги майдақадам, аммо тажовузкор сиёсий шахслардан бири.

Трамп маъмуриятининг сиёсий услуби куч ишлатиш, қўрқитиш ва рақибларни камситишга асосланган. Демократик партия вакиллари бундай босимга қарши қатъийроқ туриши керак. Мен буллинг қилмайман, лекин буллинг қиладиганларга қарши курашаман»

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!