Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Долзарб масала: Ўзбекистон рози, Тожикистон эса қарши

Долзарб масала: Ўзбекистон рози, Тожикистон эса қарши

Европа дипломатияси раҳбари Афғонистондаги толибон ҳукуматини (улар террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида) тан олиш бўйича Марказий Осиё давлатларининг позицияси ҳақида гапирди.

“Марказий Осиё мамлакатлари Афғонистоннинг янги сиёсий раҳбариятини тан олиш бўйича турли позицияларга эга, масалан, Ўзбекистон толибон ҳукуматини тан олишни сўрамоқда, Тожикистон эса қарши, инклюзив ҳукумат яратишни талаб қилмоқда”, деди Боррел.

Унинг таъкидлашича, Тожикистон Толибон ҳукуматини тан олмаган бўлса-да, мамлакат аҳолиси қишдан омон қолишлари учун бир неча ой давомида Афғонистонга элэктр энергиясини деярли текин етказиб бермоқда.

Европа Иттифоқи позициясига келсак, Боррелнинг сўзларига кўра, агар толибон инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилса ва халқаро терроризм бошпанаси бўлишдан тўхтаса, Брюссел уларга нисбатан ёндашувини “созлаб беради”.

Киритилди: 14:52 24.11.2021. Ўқилди: 10771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!