Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Док-1 Макс» воқеаси: Компенсация ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда

«Док-1 Макс»  воқеаси: Компенсация ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Қонун ҳужжатларига кўра, қарздорлардан ундирилган маблағлар, тегишли тартибда ундирувчилар ўртасида тақсимланади.

Жорий йилнинг 08 октябрь куни YouTube ижтимоий тармоғи орқали фуқаро Жасур Кенжаев томонидан “Амбронол” дори воситасидан вафот этган фарзанди учун компенсация маблағи ундириб берилмаётганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, Бюронинг марказий аппарати иш юритувига жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 26.02.2024 йилдаги қарздор Р.Сингҳ ва бошқалардан 84 нафар жабрланувчилар фойдасига 75,4 млрд. сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ишлари келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари даврида ундирилган маблағлар ҳисобидан ҳозирда фуқаро Ж.Кенжаев фойдасига 32,9 млн. сўм пул маблағлари, унинг пластик картасига ўтказиб берилган.

Шунингдек, қарздор С.Кариевга тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фурқат кўчасидаги нотурар жой ва Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, “Шош Илоқ” МФЙ, Эҳтиром кўчасидаги хонадон ҳамда қарздорлар Ж.Эркиний ва Н.Мирзаахмедоваларнинг яшаш уйидаги эҳтиёжидан ортиқча 8 турдаги мол-мулклар хатланиб, ҳозирда баҳолаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ундирув "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 64-моддасига асосан Ж.Эркиний ва Н.Мирзаахмедоваларнинг иш ҳақига қаратилган.

Қарздор С.Кариевга тегишли бўлган Чилонзор тумани, Қатортол 3-тор кўчасида жойлашган турар жой биноси 7,1 млрд сўмга баҳоланган ҳолда, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, С.Кариевга тегишли Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙ, Фурқат кўчаси, 165-уй, 12-хонадонда нотурар жой биноси мустақил баҳоловчи хулосасига асосан 1,1 млрд сўмга баҳоланган ҳолда, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, С.Кариевга тегишли "Damas” русумли автотранспорт воситаси қарздор манзилидан топилмаганлиги боис, қидирув эълон қилинган.

Келгусида қарздорларга тегишли мол-мулклар сотувидан тушган пул маблағлари қонун ҳужжатларига мувофиқ, ундирувчилар ўртасида тақсимланиши маълум қилинади.

Мажбурий ижро бюроси

Киритилди: 20:50 09.10.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!