«Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисида Солиқ қўмитаси вакили сиропни беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорлар, ҳамширалар, шунингдек, дорихона сотувчилари ва раҳбарларини муокофотлаш учун миллиардлаб пул тўлаб келинганини маълум қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.
Унинг сўзига кўра, ишлаб чиқарувчилар “Док-1 Макс” сиропини беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорларга 5 миллиард 57 миллион сўмлик рағбат пули тўлаган. Шифохонадаги эмлаш ҳамшираларига эса бу хизмати учун 122 миллион сўмлик мукофот пуллари берган. “Док-1 Макс” сиропини бошқаларга нисбатан яхши ва кўпроқ сотган дорихона сотувчилари ва раҳбарларини мукофотлаш учун эса 2 миллиард 345 миллион сўм маблағ ажратган.
Солиқчининг қўшимча қилишича, шунингдек “Quramax Medikal” МЧЖ масъуллари корхона фаолиятига ҳисса қўшган ходимларига конверт усулида 13 миллиард сўмлик ойлик маош тўлаб берган.