Қатар пойтахти Доҳада АҚШ вакиллари ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Бу ҳақда CNN хабар берди.
"АҚШ шу ҳафта Доҳадаги америкалик воситачи орқали ХАМАС билан музокаралар олиб борди... Америка томонига асли фаластинлик бўлган америкалик Бишара Баҳбаҳ раҳбарлик қилди”, — деди манба.
Баҳбаҳ 2024 йилги президентлик кампаниясида Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган араб америкаликлар гуруҳини бошқарган. У, шунингдек, Трамп маъмурияти номидан музокаралар олиб борди ва аввалроқ ХАМАС билан норасмий алоқа каналини ўрнатди, бу эса АҚШга Исроил аскари ва америкалик фуқаро Идан Александрни Ғазо секторидан озод қилиш имконини берди.