Махачқалъа ва Каспийскдаги аксилтеррор операцияси давомида тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бўлмаган.
Бу ҳақда Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) матбуот хизмати хабар берди.
“Тинч аҳоли орасида қурбонлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида қурбонлар йўқ”, — дейилади хабарда.
МАҚнинг қўшимча қилишича, ҳозирда зарур тезкор-тергов чора-тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.