Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Доғистонда Рубас қишлоғи раҳбари отиб ўлдирилди

A A A
Доғистонда Рубас қишлоғи раҳбари отиб ўлдирилди

Доғистоннинг Дербент вилоятидаги Рубас қишлоғи раҳбари ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Дербент вилояти маъмурияти раҳбари матбуот котиби Ойдин Маммадов маълум қилди.

“Рубас қишлоғи бошлиғининг кўкрак қафасидаги ўқдан жароҳат олгани туфайли вафот этганини тез ёрдам бригадаси тасдиқлади”, — деди манба.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Доғистон бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати журналистларга маълум қилишича, терговчилар суд-тиббиёт экспертлари ва бошқарма бошлиғи ўринбосари билан биргаликда воқеа жойига жўнаб кетишган.

Киритилди: 19:20 31.05.2023. Ўқилди: 1683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!