Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Доғистонда бўлиб ўтган тўй Гиннес рекордлар китобига киритилди

Доғистонда бўлиб ўтган тўй Гиннес рекордлар китобига киритилди

29 сентябрь куни Доғистон пойтахти Дербент шаҳрида бўлиб ўтган “Катта Доғистон тўйи” - Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақида маҳаллий нашр хабар қилмоқда.

“Бир кунда ва бир жойда Доғистонда яшаётган барча асосий миллат вакилларидан иборат 16та жуфтлик иштирокида тўй бўлиб ўтди. Маросимга 10 мингдан ортиқ меҳмонлар келишди. Жуфтликлар орасида турмуш қурганига 60 йил бўлган оила ҳам бор”, - дейилган хабарда.

Ушбу маросим Гиннеснинг рекордлар китобида “Энг кўп миллатли тўй” ҳамда “Энг кўп меҳмон келган тўй” номинациялари бўйича ютуқни қўлга киритган.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу катта тўй тадбири шаҳар мэри Хизр Абакаров ташаббуси билан амалга оширилган.

 

Киритилди: 20:49 30.09.2019. Ўқилди: 4603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!