АҚШ Давлат котиби Марко Рубио хорижий давлатларга ажратиладиган 215 миллион доллар грантни бекор қилди.
Бу ҳақда АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Котиб Рубио Давлат департаментининг ташқи ёрдамини диққат билан кўриб чиқишда давом этмоқда, бугунги кунда умумий қиймати 215 миллион доллар бўлган 139 та бефойда грантни бекор қилди", — дейилади департамент баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, гап Беларус, Арманистон, Болгария, Бразилия, Буюк Британия, Ливан, Мавритания, Молдова, Тунис ва Ўзбекистондаги лойиҳалар ҳақида бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Арманистон “Демократик маданиятни ривожлантириш” дастурини молиялаштириш учун 2 миллион доллар ажратиши режалаштирилган эди.
Душанба куни The Washington Post газетаси қўлга киритилган ҳужжатга таяниб, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Давлат департаменти бюджетини деярли ярмига қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, Оқ уй Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фаолияти учун 28,4 миллиард доллар ажратишни таклиф қилмоқда, бу Конгресс томонидан 2025 йил учун тасдиқланган маблағдан 27 миллиард доллар ёки 48 фоизга кам.