Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Днепрдаги дрон ҳужумидан кейин жабрланганлар сони 28 кишига етди

A A A
Днепрдаги дрон ҳужумидан кейин жабрланганлар сони 28 кишига етди

Россия дронларининг Украинанинг Днепр шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида жабрланганлар сони 28 нафарга етди.

Бу ҳақда шаҳар мэри Борис Филатов маълум қилди.

"Ярадорларнинг умумий сони 28 кишига етди, улардан тўрт нафари болалар", — деди у.

Мэрнинг сўзларига кўра, ҳужумдан сўнг 15 та бино, жумладан, талабалар ётоқхонаси, ўқув ва озиқ-овқат хизмати бинолари зарар кўрган.

Аввалроқ икки киши ҳалок бўлгани, 16 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Киритилди: 09:01 17.04.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!