Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Дмитрий Песков: «АҚШ ҳозир бор эътиборини Эронга қаратган»

Дмитрий Песков: «АҚШ ҳозир бор эътиборини Эронга қаратган»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг ташқи сиёсий йўналишидаги ўзгаришлар Украинадаги вазият бўйича мулоқотнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлганини маълум қилди.

«Улар чалғигани йўқ, шунчаки ҳозир Эрон билан кўпроқ банд», — деди Песков «Известия» газетасига берган интервьюсида.

Песковнинг таъкидлашича, АҚШнинг диққат-эътибори Яқин Шарққа қаратилган бир пайтда, Россия қуролли кучлари фронтнинг барча йўналишларида илгарилашда давом этмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу маълумотлар халқаро экспертлар ва ҳатто Украина томонидан ҳам тасдиқланмоқда.

Киритилди: 23:23 27.04.2026. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!