Ижтимоий тармоқларда, жумладан, телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон ҳисобланади. Бу ҳақда вазирлик расман баёнот берди.
Бунақа фейк хабарлар тез-тез учраб туради. Айниқса аввалги йиллардаги хабарни шундоқлигича олиб, тарқатишади, қарабсизки, минглаб содда инсонлар ишониб кетаверади. Текшириб ҳам кўришмайди. Бугунги кунларда ўқишни кўчиришга оид тарқатилаётган хабарлар ҳам ўтган йилги бир марталик акциядан олинган. Жорий йилда унақа акция бўлмайди, бу кутилмаяпти.